БУХГАЛТЕРИЯ АУТСОРСИНГИ!

Аутсорсинг (Оutsourcing) хизмат турларри бугун жадал оммалашиб келаётган жабҳалардан бирига айланмоқда. Бундан 10 йил аввал бу соҳани кўпчилик эшитмаган ҳам эди. Ғарбда кенг кўламда тарқалган бу фаолият тури ўз ичига жуда кўп йўналишларни қамраб олади. Мисол учун, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам аутсорсинг йўналишида ўзига ҳос хизмат кўрсатиш шаклини олди десак, муболаға бўлмайди.

Ҳар қандай компаниянинг энг қиммат ресурси бу – ходимлардир. Тўлиқ иш вақтида қатнашувчи ва тажрибали ходимлар жамоасини йиғиш муайян қийинчиликлар билан эришилади. Аммо, қўшимча пул ва вақт сарфламасдан ҳам бу муаммони ечиш мумкин. Бухгалтериядаги аутсорсинг хизмат кўрсатадиган ташкилотлар қўшимча штатлар ва маблағлар талабисиз бухгалтерия ҳисоби билан бир қаторда корхонанинг кўплаб хизматларини юритиб бериши мумкин.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ АУТСОРСИНГ ФИРМАЛАРИГА БЕРГАНИНГИЗДА

Бухгалтерия ҳисобини аутсорсинг фирмаларига берганингиздан сўнг турли таътиллар, дам олишлардан холи равишда ишлайдилар. Шу билан бирга офис жихозлари, алоқа воситалари, принтер ва комьпютерлар, офисдаги жой, транспорт ҳамда курьерлик хизматлари харажатларидан сохид этади

АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖУДА ҲАМ ҚУЛАЙ.

Шу боис ҳам бизнесни ўзига ҳос юқори санъат даражасига олиб чиққан АҚШда бу хизмат ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Турли компаниялар ходимлар излаш, уларга иш ўргатиш ва ҳужжатлаштириш муаммолари ечимини аутсорсинг фирмаси билан хал қилиб, бевосита ўзининг иши билан боғлиқ муҳим масалаларга вақт ва маблағ ажрата бошлайди.



Аутсорсинг бухгалтерияси
ёлланма бухгалтериядан фарқли равишда, бухгалтерияни қисман ёки вақтинчалик топшириш эмас, узоқ муддатга шартнома асосида ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Маълумотлар бўйича хорижда штатдаги ходимларни таъминлашдан кўра аутсорсинг хизматларидан ва айниқса, бухгалтериянинг аутсорсинги хизматларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, бу кўрсатгич Беларусияда – 30%, Европада – 86%, АҚШда – 92%, Исроилда бўлса, 96% ни ташкил этади.
Ўзингиз ўйлаб кўринг,

бугунги кунда бухгалтер маоши қанча? Тўғри, анчагина. Бунинг устига корхона кичик фаолият тури билан шуғулланса бухгалтернинг эрталабдан кечгача ҳисоб олиб боришига ҳожат ҳам бўлмайди. Ёки айтайлик, штатдаги бухгалтер айрим сабабларга кўра ишдан кетаётган бўлса, бухгалтерияни кимга ишониб топширса бўлади? Бундай мураккаб ҳолатда қандай ечим бўлиши мумкин? Жавоби оддий – бухгалтерия аутсорсинги. Шу сабабли сўнги йилларда кўплаб ташкилотлар ходимларнинг иш фаолиятини кузатиш, ҳисоботлар олиб бориш каби муаммоларни четлаб ўтиб, аутсорсинг компанияларга мурожаат этмоқдалар.

Биз қуйидаги хизматларни таклиф қиламиз

Барча хизматлар малакали мутахассислар томонидан энг замонавий технологиялар, 1с дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда, масофадан туриб амалага оширилади.

center

Бухгалтерия хужжатларини юритиш

Хисоб сиёсатини тузиш

Ходимлар хужжатлдарини юритиш

"Ягона миллий мехнат" тизимини юритиш

Статистик хисоботларни жўнатиш

Банк клиент тизимини юритиш

Экспорт ва импорт операцияларини юритиш

Бизнес лойиҳаларни режалаштириш

Бизнинг жамоа

профессионаллар билан ишланг!

Цертифицированный бухгалтер-практик 
CAP

Certificate

Сертифицированного профессионального бухгалтера
Аудит

Сертификат

Сертифицированного профессионального бухгалтера
Аудит

Сертификат

Human resource management
Certificate

HR

ТАЪРИФ РЕЖАЛАРИМИЗ

Қуйидаги таърифларидпн Бизнесингиз учун энг муносибини танланг!

"Ҳаммабоп"


500 000 сўм
ойлик тўлов

    • хужжатлар сони:
      15 тагача
    • ишчилар сони:
      5 тагача

"Ишонч"


1 000 000 сўм
ойлик тўлов

    • хужжатлар сони: 

      40 тагача

    • ишчилар сони: 

      12 тагача

    • “банк клиент” тизимини юритиш

бизнес


1 500 000 сўм
ойлик тўлов

    • хужжатлар сони:
      40 тагача 
    • ишчилар сони:
      12 тагача 
    • “банк клиент” тизимини юритиш
    • йиллик аудит текширувдан ўтказиш

корпоратив


2 000 000 сўм
ойлик тўлов

    • хужжатлар сони:
      40 тагача 
    • ишчилар сони:
      12 тагача 
    • “банк клиент” тизимини юритиш 
    • йиллик аудит текширувдан ўтказиш
    • экспорт-импорт операцияларини юритиш

Бизнинг хамкорларимиз

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ

Ташриф буюринг, ташрифингиздан фақат хурсанд бўламиз. Телефон, электрон почталар ёки Сиз учун қулай бўлган бошқа мессенджерлар орқали биз билан боғланинг қўлимиздан келганича тушунтирамиз ва маслаҳатлашамиз.  

БАРЧАСИГА ОЙДИНЛИК КИРИТИНГ!